Бизнинг тарихимиз

1979 йилда Жамбул шаҳрида 2-сон аёллар маслаҳатхонаси базасида бепуштликни даволаш кабинети ташкил этилди. Унга ёш, умидли, иқтидорли гинеколог Тарарака Станислав бош бўлди.

Бепуштликни даволашнинг замонавий усулларини амалга тадбиқ этиш яхши натижа берди. Бепуштлик дарди билан мурожаат қилганларнинг ишончи ёш шифокор обрўси билан баб-баробар оша борди. Кабинетни кенгайтиришга эҳтиёж туғилди. Натижада 1981 йилда кабинет шаҳар 1-сон туғруқхонаси қошидаги оилани режалаштириш бўлимига айлантирилди.

Кичик жамоа жонкуярлик билан катта ишга қўл урди. Беморлар сони ошди. Ва 1983 йилда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси буйруғига биноан бепуштликни даволаш ва оилани ривожлантириш бўлими “Никоҳ ва оила” консультациясига айланди. Маслаҳатхона алоҳида бинога кўчирилди. Физиотерапия бўлими, клиник ташҳис бўлими, найчадаги ҳомиладорликни ташҳис қилиш ва даволаш кабинетларини ташкил этиш имконияти яратилди.

Бепуштликдек оғир дарддан азият чекаётган беморларни даволашда эришилаётган ютуқлар донғи дунёга кетиб, “Никоҳ ва оила” нафақат шаҳримиз, балки республикамиз ташқарисида ҳам танилди. Беморлар собиқ совет иттифоқининг турли шаҳарлари: Баку, Вильнюс, Гурьев, Қизил Ўрда, Краснодар, Магадан, Новороссийск, Самарқанд, Тбилиси, Фрунзе ва бошқалардан бизга мурожаат қила болашди.

“Никоҳ ва оила” консультацияси мудири, ўша пайтда биринчи тоифали шифокор бўлган Тарарака Станислав Станиславович Жамбул вилоятидаги ягона сексопатология хизматига раҳбар этиб тайинланди.

У бепуштликни даволаш методикасини тинимсиз такомиллаштирарди. Консультация мутахассислари Қозоғистон, Россия ва хорижда турли ихтисосликларда малакасини оширарди.

“Никоҳ ва оила” консультациияси қошида генетика кабинети ва цитологик лаборотория очилди. Комплекс ва самарали даволаниш учун барча зарур хизматлар жорий этилди. Беморларга психологик мадад бериш хизмати ташкил этилди.

Ўша олис йилларда ҳам биз бупештликдан азият чекаётган беморларни даволашда янги имкониятлар эшиклари очилишини орзу қилардик.

Қарабсизки, орадан анча йиллар ўтиб “Никоҳ ва оила” консультацияси “Никоҳ ва оила” тиббиёт марказига айлантирилди.

2004 йилда бўлса Станислав Тарараканинг азалий орзуси рўёбга чиқди. У киши номидаги марказ асосида экстракорпорал уруғлантириш бўлими ташкил этилди! Мазкур бўлим ЁРТ (ёрдамчи репродуктив технологиялар) соҳасидаги етакчи ишлаб чиқарувчиларнинг энг янги ускуналари ва энг замонавий оптика билан жиҳозланган.

Марказимиз мутахассислари Европа ва Россиянинг ЁРТ воситасида бепуштликни даволайдиган етакчи клиникаларида ўқиб келишган.

БОШЛАНИШИ ҚАНДАЙ БЎЛГАН:

  • 2004 йил – ЭКУ дастури доирасида илк ҳомиладорлик
  • 2005 йил – донорлик ооцитлари ёрдамида юзага келган илк ҳомиладорлик
  • 2007 йил – суррогат оналик дастури доирасидаги илк ҳомиладорлик
  • 2008 йил – янги технологик имкониятлар юзага келди: ИКСИ, ооцитлар, эмбрионлар, сперматозоидлар криоконсервацияси
  • 2008 йил – ИКСИ дастури доирасидаги илк ҳомиладорлик
  • 2009 йил – муздан туширилган эмбрионларни бачадонга кўчириш натижасида эришилган илк ҳомиладорлик
  • 2009 йил – муздан туширилган ооцитларни уруғлантириш натижасида эришилган илк ҳомиладорлик
  • 2009 йил – клиника аттестацияси

Бугунги кунда “Никоҳ ва оила” тиббиёт маркази Қозоғистондаги бепуштликни ЁРТ (ёрдамчи репродуктив технологиялар) воситасида даволовчи энг йирик хусусий марказлардан бири ҳисобланади.

  • Йилига тахминан 1000 та цикл
  • 20000 дан зиёд беморлар

Бепуштликни ЁРТ воситасида даволаш самарадорлига 30% дан 60%гача

“Никоҳ ва оила” тиббиёт маркази таркибида стационар ва туғруқҳона мавжуд бўлиб, унинг мутахассислари бепуштликни даволаш натижасида юзага келган ҳомиладорликни сақлаб қолиш ва фарзанд дунёга келишига кўмаклашишади.

Биз билан боғланинг

Мактуб мавзусини ёзишни унутманг