Ооцитлар донорлигига номзодлар нималар қилиши керак?

Ооцитлар донорлигига номзодлар қуйидаги таҳлилларни амалга оширишлари керак:

  1. Репродуктолог кўриги ва гинекологик текширув (суперовуляция индукцияси ҳар уринишидан олдин);
  2. Кичик тос органлари ультратовушли текшируви;
  3. Қон гуруҳи ва резус-фактор таҳлили (бир марта);
  4. Умумий пешоб таҳлили (суперовуляция индукцияси ҳар уринишидан олдин);
  5. Клиник қон таҳлили, шунингдек ооцитлар олиш жараёнининг ҳар биридан аввал қон ивиши ва тромбоцитлар таҳлили;
  6. Қоннинг биокимёвий таҳлили (аланинтрансфераза, аспарагинаттрансфераза, билирубин, глюкоза, умумий оқсил, мочевина, креатинин) (10 кун);
  7. Терапевт кўриги ва саломатлик ҳолати бўйича хулосаси, жарроҳлик амалиётига қарши кўрсатмаларнинг йўқлиги (ҳар бир муолажадан аввал):
  8. Психиатр кўриги ва хулосаси;
  9. Наркологик диспансердан маълумотнома (бир марта);
  10. Тиббий-генетик текширув: клинико-генеологик таҳлил, кариотип таҳлили (хромосомалар тўплами таҳлили) (бир марта);
  11. Сифилис (RW), ОИТС, гепатит B ва C га таҳлили (3 ойда 1 марта);
  12. Уретра ва цервикал каналдан флора учун мазок таҳлили, қиндан тозалик даражасини аниқлаш учун мазок таҳлили (ооцитлар олиш жараёнининг ҳар биридан аввал);
  13. Хламидиялар, оддий герпес вируси, цитомегаловирус, уреаплазма, микоплазма, гонорея, трихомониаз, токсоплазмоз, фондаги қизилчалар учун IgM+IgG инфекция таҳлиллари (ҳар бир муолажадан аввал ёки 6 ойда бир марта);
  14. Бачадон бўйнидан мазок цитологик таҳлили;
  15. Флюорография (йилда бир марта);
  16. Қорин бўшлиғи ультратовушли текшируви (жигар, ошқозон ости бези, қораталоқ);
  17. Буйраклар ультратовушли текшируви;
  18. Гормонлар таҳлили;
  19. Коагулограмма (протромбин индекси, қисман фаолланган тромбопластин вақти, фибриноген) (10 кун);
  20. ПЗР (полимераза занжир реакцияси) усулида хламидия, уреаплазма, микоплазма, 2-турдаги оддий герпес вируси, цитомегаловирусга мазок таҳлили;
  21. ПЗР (полимераза занжир реакцияси) усулида токсоплазмозга қон таҳлили.

Кўрсатма бўйича:

  1. Электрокардиограмма (ЭКГ) (3 ой);
  2. Генларда кўп учрайдиган ирсий касалликлар мутацияси мавжудлигини аниқлайдига молекуляр-генетик таҳлил (фенилкетонурия, муковисцидоз, туғма карлик) — кўрсатма бўйича.

Қандай қилиб тухумҳужайра донорига айланиш мумкин?

Биз билан боғланинг

Мактуб мавзусини ёзишни унутманг